Кейинги йилларда дунёда вирусли гепатитнинг В ва С тури кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2021 йил бўйича ҳисоботига кўра, дунё миқёсида В гепатитини юқтирганлар сони 300 миллионга яқин ва С гепатити билан оғриганлар сони 150 миллиондан ошган. Юртимиз Вирусология илмий-тадқиқот институти мутахассислари ўтказган пилот текширувларда В вирусли гепатит 2,3 фоиз ва С вирусли гепатит эса 3 фоиз ҳолатда аниқланган. Бу жуда катта кўрсаткичдир.
В ва С вирусли гепатит узоқ йиллар (10 йилдан 30 йилгача) давомида организмда касаллик белгиларини намоён қилмаган ҳолда, жигар циррози ва жигар саратонига, С вирусли гепатит 70 фоизгача ҳолатда жигар циррозига сабаб бўлиши мумкин.
Одатда жигар оғримаслиги боис, инсон ўз танасида вирус бор ёки йўқлигини узоқ йиллар билмаган ҳолда ҳаёт кечиради. Жигар циррози ривожлангандан кейин касалликнинг кўпгина клиник аломатлари юзага чиқади, лекин бу даврда касалликни даволаш ва асоратларининг олдини олиш анча қийин кечади.
Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари белгилангани аҳоли саломатлигига қаратилаётган юксак эътибордан далолат.
Қарорда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили аҳоли орасида барча ҳудудни қамраб олган ҳолда, бир миллионга яқин кишини В ва С вирусли гепатитга қарши скрининг текширувдан ўтказиш белгиланган. Бундай кенг қамровли текширувлар илгари ўтказилмаган. Бу текширув орқали аҳоли ўртасида вирусли касалликларни эрта ташхислаш имконияти ошади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини В ва С вирусли гепатитни аниқлаш имконини берадиган текширув усуллари учун реагентлар ҳамда тест тўпламлари билан босқичма-босқич тўлиқ таъминланиши зарурлиги белгиланган. Бу касалликни ўтказмаган ҳолда аҳолининг дастлабки мурожаати вақтиданоқ вирусли хасталикларга эрта ташхис қўйиш учун муҳим омил саналади.
Юртимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар (нодавлат тиббиёт муассасалари ҳам), сурункали В ва С вирусли гепатит бўйича ягона электрон реестр яратилади. У орқали аҳоли орасида В ва С вирусли гепатитни ўз вақтида ташхислаш ҳамда даволаш орқали юқумли касалликлар соҳасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш таъминланади. Натижада касаллик юқтирган шахсларнинг доимий назоратда бўлиши, ўз вақтида даволаниши имконияти яратилади ҳамда вирусли гепатитларнинг турли оғир асоратлари олди олинади.
Реестр тегишли тиббиёт ташкилотларига жорий этилиб, келгусида уни дастурий қўллаб-қувватлаш ва юритиш назорат қилинади. Реестр электрон тизими тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.
Сурункали В ва С вирусли гепатитида шаклланиши мумкин бўлган жигар фибрози ва саратони ривожланишини лаборатор усулда эрта аниқлаш мақсадида амалиётга янги технологиялар татбиқ этилиб, тест тўпламлари харид қилинади. Бу ўз вақтида аниқлаб, даволаш орқали касалликларнинг янада ривожланиб, оғир асоратлар билан якунланишининг олдини олишга хизмат қилади.

2021 йилдан бошлаб янги туғилган чақалоқларни В вирусли гепатитга қарши эмлаш тадбири Миллий эмлаш тақвимига киритилган бўлиб, эмланганлар орасида ҳанузгача В вирусли гепатитга чалиниш ҳолати кузатилмаган. Бу эмлашнинг юқори даража самарадорлигини кўрсатади.
В вирусли гепатит юқтириб олиш хавфи юқори ҳисобланган шахслар, жумладан, биологик тўқима бўлган қон ва унинг таркибий қисмлари билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган барча тиббиёт ходимларини В вирусли гепатитга қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш асосий мақсадлардандир. Эмланганлик тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ шакллантирилади.
Шу билан бирга, ўтказиладиган скрининг текширувларида дастлаб гепатит иммунологик текширувлар орқали С вирусининг юққан ёки юқмагани аниқланиб, юққанлик ҳолати маълум бўлган шахсларда вируснинг организмда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги замонавий юқори технологик текширув усулларидан ҳисобланган молекуляр-генетик текширув, яъни полимераза занжир реакцияси (ПЗР) ўтказилади. ПЗР текшируви орқали 15 минг аҳолини қамраб олиш кўзда тутилган.
Бу жараёнда вирус аниқланганда, яъни даволанишга муҳтож бўлган 10 минг 500 нафар кишини давлат бюджети ҳисобидан бепул тўла даволаш курси амалга оширилади. Бу туфайли, бир томондан, беморнинг касалликдан ўз вақтида халос бўлиши орқали жигар циррозининг олди олинса, иккинчи томондан, даволанган одам энди С вирусли гепатит бўйича касаллик манбаи бўла олмайди. Бу эса касалликнинг кейинги тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Дунёнинг 17 та мамлакатидагина С вирусли гепатитга чалинган беморлар давлат ҳисобидан текин даволанади. Ўзбекистон ҳам шундай давлатлар қаторида.
Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, олдини олган ҳам осон, ҳам самарали экани боис, асосий эътибор профилактикага қаратилмоқда. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, вирусли инфекциялар юқишининг олдини олиш тадбирлари бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш энг асосий йўналишлардан биридир. Умуман, бу саъй-ҳаракатлар халқимиз ва барча тиббиёт ходимлари учун катта ютуқ.