Савдо-саноат палатаси ахборот хизматининг хабарига кўра , бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Италия-Ўзбекистон савдо палатаси Президенти Луиджи Иперти, Ўзбекистоннинг Италия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров, шунингдек, икки мамлакатнинг агросаноат соҳасидаги ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: 2019 йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 402,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йилга нисбатан (303,2 миллион), ўсиш 32 фоизга), бунда экспорт 26,6 миллион долларни, импорт 375,7 миллион доллар ташкил этган.

Ўзбекистонда Италия сармояси иштирокидаги 50 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 14 таси 100% Италия капитали асосида ишлайди.