Учрашув аввалида Али ал-Қуварий Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

"Яшил" энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форуми ўтказилиши қайд этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.