Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вазир ўринбосари Баҳодир Умурзаков, вазирлик экспертлари ҳамда Швециянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман иштирок этди.
Тадбирда вазирлик томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, вазирлик ҳузуридаги мономарказлар фаолияти ва меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида элчи И.Терсман Швециядаги меҳнат муносабатларига оид жараёнларга тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан Стокголмда элчихона очилиши режалаштирилаётганлиги икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.