Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 13 та хорижий давлатга қиймати 45,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 44,1 минг тонна полиэтилен экспорт қилган, дея маълумот берди Давлат статистика қўмитаси.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон  энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

- Туркия – 15,4 минг тонна;  

- Хитой – 9,2 минг тонна;

- Латвия – 7,1 минг тонна; 

- Россия – 5,4 минг тонна;

- Қозоғистон – 2,1 минг тонна;

- Украина – 1,9 минг тонна;

- Буюк Британия – 1,9 минг тонна.