Қабул қилинган қарорга кўра, Ўзбекистон 2027 йилда футбол бўйича 17 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Мусобақа 2027 йил 12–29 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
ОФК маълумотига кўра, мазкур турнирни ўтказиш ҳуқуқи ёшлар ўртасидаги мусобақалар тақвимини қайта кўриб чиқиш ва мезбон давлатларни қайта тақсимлаш доирасида Ўзбекистон футбол ассоциациясига берилган.
Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитаси 2028 йилги U-23 Осиё кубогига Япония мезбонлик қилишини эълон қилди. Ушбу мусобақа 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар учун Осиё минтақасидаги саралаш турнири вазифасини бажаради.
2029 йилги U-17 Осиё кубоги эса Саудия Арабистонида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футбол терма жамоаси 2025 йилда Осиё чемпионига айланиб, мамлакат тарихида иккинчи бор мазкур нуфузли совринни қўлга киритган эди.