Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 43 та хорижий давлатларга қиймати 105,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 140 минг тонна узум экспорт қилган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
Россия – 58,1 минг тонна;
Қозоғистон – 44,1 минг тонна;
Қирғиз Р. – 15,3 минг тонна;
Хитой – 6,5 минг тонна;
Туркия – 3 минг тонна;
Саудия Арабистони – 2,3 минг тонна;
Украина – 2,2 минг тонна;
Беларусь – 1,7 минг тонна;
Ироқ – 1,3 минг тонна;
Озарбайжон – 912,6 тонна;
Германия – 807 тонна.
2021 йил январь-июнь ойларида республикамизда 45497 тонна узум етиштирилган.