Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 7,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 8,8 минг тонна ўрик экспорт қилди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда, 48,1 минг тоннага камайган.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон ўрик экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилиб, мамлакатга 4,0 минг тонна мева жўнатилган.
Шунингдек, Россияга 3,1 минг тонна, Қирғизистон Республикасига 1,4 минг тонна, БААга 1,7 тонна, Монголияга 0,5 тонна ўрик экспорт қилинган.