2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 625 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

мева ва резаворлар – 226,5 минг тонна;

қуритилган мева ва резаворлар – 38,7 минг тонна;

сабзавотлар – 593,3 минг тонна;

қалампир – 11,4 минг тонна;

узум – 113,1 минг тонна;

майиз – 26,7 минг тонна;

ерёнғоқ – 14,6 минг тонна;

тарвуз-қовун – 79,1 минг тонна, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.