Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон қиймати 14,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 13 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 8 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 2,9 минг тонна

Хитой – 2,2 минг тонна

Озарбайжон – 2,1 минг тонна

Россия – 2 минг тонна

Қирғиз Р. – 1,4 минг тонна

Украина – 696 тонна

Туркманистон – 434 тонна

Афғонистон – 403 тонна

Нидерландия – 252 тонна

Беларусь Р. – 205 тонна

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 548,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 948,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.