Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, апрель ойида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой ўртача 54,4 минг кишига, ҳар куни эса 1,8 минг кишига кўпайган.

Шу йилнинг январь июнь ойларида мамлакатимизда 419,9 минг бола туғилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич қарийб 15 минг болага камайган.

Эслатиб ўтамиз; 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 799 800 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 18 525 000 кишини, аёллар сони 18 274 800 кишини, шаҳар аҳолиси сони 18 768 500 кишини, қишлоқ аҳолиси сони 18 031 300 кишини ташкил этган эди.