2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган.

Бу 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жами автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 2 767 126 та;

Юк автомобиллари – 168 810 та;

Автобуслар – 5 711 та;

Микроавтобуслар – 8 518 та;

Махсус транспортлар – 5 130 та.