Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 30,8 минг тонна помидор экспорт қилган.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,3 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:
Россия – 17,5 минг тонна;
Қозоғистон – 9,6 минг тонна;
Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна;
Тожикистон – 876,3 тонна;
Афғонистон – 12,0 тонна;
Украина – 5,4 тонна;
БАА – 1,3 тонна;
Германия – 0,4 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон апрель ойида қиймати 7,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 10,3 минг тонна помидор экспорт қилган.