Хусусан, ҳарбийларимиз аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилган "Содиқ дўст", "Ҳарбий тиббий эстафета" ва "Дала ошхонаси" мусобақаларида "олтин" олишди. Умид қиламизки, қолган 4 та AРМИ-2021 мусобақаси ҳам Ўзбекистон ҳарбийлари учун самарали бўлади.
P.S. Еттинчи Халқаро армия ўйинлари 22 августдан 4 сентябргача бир вақтнинг ўзида 11 мамлакатнинг 23 та полигонида бўлиб ўтмоқда. Ҳаммаси бўлиб, AРМИ-2021да 42 мамлакатдан 5 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.