Шунингдек, тадбирда ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган 200 нафар хотин-қиз иштирок этди. Форум доирасида Адиблар хиёбонига ташриф буюрилиб, садоқат ва вафо рамзи Зулфияхоним ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Бундан ташқари, форум давомида «Уч авлод учрашуви» ўтказилиб, унда ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З.Алматов ушбу соҳанинг қанчалик шарафли эканлиги ва шу билан бирга ўзига яраша машаққатлари борлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ички ишлар органи тизимида хизмат қилаётган 52 нафар хотин-қизга моддий ёрдам бериш мақсадида фоизсиз кредит олиш учун сертификатлар ҳамда форумга ташриф буюрган Мудофаа, Адлия вазирликлари ҳамда Миллий гвардия, Божхона қўмитаси сафларида хизмат қилаётган хотин-қизларга ички ишлар вазирининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга маданий ҳордиқ улашиш мақсадида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида «Айёргина аёлим» номли спектакль намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.