Ўзбекистон ва Панама ҳукуматлари номидан ҳужжатни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги икки мамлакатнинг доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Марков Cонсепцион Жарамиллалар имзоладилар, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлигини тасдиқладилар.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги йўналишларини ўрганиш бўйича икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.