Унда Ўзбекистон ўзининг «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» деб номланган миллий лойиҳасини тақдим этади.
Миллий павильонимиз Биенналенинг асосий жойлари — «Arsenal» ва «Giardini» чорраҳасида, мезбон Италия павильони билан ёнма-ён жойлашади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ушбу лойиҳага Сюрихдаги Швейцария олий техник мактабини жалб этди. Унинг профессорлари Эмануэл Крист ва Кристоф Гантенбеин кўргазманинг куратори сифатида иштирок этади.