Эркаклар жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, аёллар жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан етакчиликни қўлдан бой бермади.
Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин Қозоғистон, учинчи ўрин эса Украина боксчиларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал
- Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг)
- Акмалжон Исроилов (-85 кг)
- Тўрабек Хабибуллаев (-90 кг)
- Сабина Бобоқулова (-48 кг)
- Нигина Ўктамова (-57 кг)
- Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг)
- Азиза Зокирова (-75 кг)
Кумуш медал
- Жавоҳир Умматалиев (-80 кг)
- Озодбек Алиев (+90 кг)
- Феруза Казакова (-51 кг)
- Олтиной Сотимбоева (+90 кг)
Бронза медал
- Асилбек Жалилов (-50 кг)
- Шавкатжон Болтаев (-70 кг)
- Норбек Абдуллаев (-85 кг)
- Самир Собиров (-90 кг)
- Фарзона Фозилова (-48 кг)
- Рухшона Парпиева (-80 кг)
Жамоамизнинг ушбу муваффақиятида бош мураббийлар Тўлқин Қиличев ва Элшод Расулов бошчилигидаги кенг таркибли мураббийлар штаби ҳамда тиббий ходимларнинг хизмати катта бўлди.