"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида "Алатун — Негуз" темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
24-25 ноябрь куни 80-сонли "Тошкент — Термиз" поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли "Термиз — Тошкент" поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли "Сариосиё-Тошкент" поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита рейс амалга оширилмайди.
Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.
Ўзбекистон бўйлаб бир қатор йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Тўхтатилган йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.
Саида Мирзиёева "Заковат-Гамбит" шахмат турнири ғолибларини тақдирлади
- Бухоро Марказий Осиёда биринчи бўлиб ЮНЕСКО Ижодий шаҳарлар тармоғи конференциясига мезбонлик қилади
- ФарДУда Халқаро адабиёт ва китобхонлик фестивали ўтказилди
- Урганч давлат университетида “Буюк мутафаккирлар хиёбони” ташкил этилди
- “Ўзбекистон – Япония” халқаро таълим форуми: Ҳамкорликнинг янги истиқболлари
- Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 584,2 трлн сўмга етди