“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо 15 дан ортиқ корхоналар кўргазмада жамоавий стенд билан қатнашяпти. Экспозицияда маҳаллий корхоналаримиз 100 турдаги пойабзал, чарм, чарм-атторлик, жун маҳсулотларини намойиш этиляпти.
Кўргазманинг дастлабки кунида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Хитой чармсаноат уюшмаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келгуси истиқболлари муҳокама этилди. Биргаликда Ўзбек-Хитой қўшма лойиҳаларини тез фурсатларда амалга оширишга доир масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳаллий корхоналаримизни август ойида бўлиб ўтадиган Бутун Хитой чармсаноат кўргазмасидаги иштирокига доир ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, JACD корпорацияси президенти, Янчжоу университети профессори Каи Тиан Гу билан учрашувда Ўзбекистонда чармсаноат учун кимёвий моддалар асосан табиий ва сунъий чарм учун бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ташкил этиш бўйича таклиф ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари, чармсаноат йўналишида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ташаббуслар муҳокама қилиб олинди. Жорий ойда университет вакиллари билан “Ўзчармсаноат” уюшмасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси кўргазма доирасидаги халқаро форумда иштирок этди. Унда мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг ютуқлари, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.
Халқаро анжуман доирасида маҳаллий корхоналаримиз янги лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт шартномаларини имзолаш бўйича музокаралар ўтказяпти, деб хабар беради “Ўзчарманосат” уюшмаси матбуот хизмати.