Умумий оғирлиги 170 тоннадан зиёд бўлган инсонпарварлик ёрдами – ун, гуруч, буғдой, ўсимлик ёғи, консерва маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзалдан иборат.
Маросимда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон учун оғир ва синовли паллада афғон халқини қўллаб-қувватлагани ва бирдамлиги учун чуқур ҳамда самимий миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон раҳбари кўпмиллатли Афғонистон халқига биродарлик муносабати намунасини бутун дунёга яна бир бор намоён этгани ҳамда бу ташаббус бутун жаҳон ҳамжамияти учун яққол ўрнак бўлишини алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Хайратон шаҳрига жўнатилган эди.