БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан чақирилган саммит дунё бўйлаб таълим сифатини яхшилаш йўлларини муҳокама қилиш, шунингдек, пандемия сабабли юзага келган тўсиқларни енгиб ўтишга қаратилган.
Саммитда БМТга аъзо давлатлар, БМТ агентликлари, халқаро ташкилот ва агентликлар, олимлар ва соҳа мутахассислари, фуқаролик жамияти, турли жамғармалар, касаба уюшмалари, шунингдек, хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Мамлакатимиз номидан мазкур нуфузли тадбирда мактабгача таълим вазири Агрепинна Шин бошчилигида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон, Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва бошқа масъул мутахассислардан таркиб топган делегация иштирок этмоқда.
Ўзбекистон вакиллари саммитнинг таълимни ислоҳ қилиш бўйича қатор сессияларида иштирок этмоқда, шунингдек, таълимни рақамли трансформация қилиш мавзусидаги якуний ялпи мажлисида ҳам қатнашади, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабарида.