Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ТТДҲКнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилдилар, Давлат раҳбарлари кенгашига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва келишиб олдилар.

ТТДҲКни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.