Жумладан, инсонлар ҳаётини қутқараётгангиз учун #раҳмат! лойиҳаси доирасида ўзбек миллий таоми Москва шаҳрининг турли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган кўп сонли россиялик шифокорларга тарқатилди.
Ўзини ўзи яккалаш тартибига амал қилаётгангиз учун #раҳмат! шиори остида Россия пойтахтидаги ҳостелларда чартер рейслари ташкил этилгунга қадар элчихона томонидан жойлаштирилган ўзбекистонликларга ош етказиб берилди. Шуни қайд этиш жоизки, ўзбекона палов тарқатилган ватандошларимиз орасида CОВИД-19 коронавирус инфексиясини юқтириб, Россия ҳукумати талабларига биноан, ўзини ўзи яккалаш тартибига отган ҳамда шифокорлар назорати остида даволанаётган фуқароларимиз ҳам мавжуд. #Раҳмат! аксияси Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Саховат ва кўмак" ташаббуси доирасида ватандошларимизга ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг давоми болди.
Ҳар куни меҳнат мигрантларига, талабаларга ва бошқа фуқароларимизга озиқ-овқатлар, дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилиши йўлга қўйилган. Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари сахий ҳомийларга ва барча дўстларга коронавирус инфексияси билан биргаликдаги курашга бераётган ёрдами учун миннатдорлик билдиради.