Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Юборилган инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, макарон, кунгабоқар ёғи ва турли консервалар, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар киритилган.
Мазкур юк Эрон томонига етказилиб, уни қабул қилиш жараёнида Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рузбехани иштирок этди.
Тадбир давомида эронлик расмийлар кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ва юксак эътибор учун Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси экани таъкидланди.