Осиё кубоги U23 саралаш босқич «E» гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси гуруҳдаги асосий рақиби Эронга қарши майдонга тушди.
«Жар» стадионида 8 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган баҳсда Аббосбек Файзуллаевнинг иккинчи бўлим бошида киритган ягона голи жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди – 1:0.
Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги йилнинг апрель ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги U23 финал босқичига йўлланма олишди. Қатардаги мусобақада Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси ўйналади. Эрон гуруҳда 2-ўринни, Афғонистон эса 3-ўринни эгаллади. Ҳонгконг сўнгги ўринда қолди.
Осиё кубоги U23. «E» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон U23 — Эрон U23 – 1:0
Гол: Аббосбек Файзуллаев, 47.