Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида мамлакатимиз Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини изҳор этиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирмоқда, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиламоқда.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;
Бирлашган Араб Республикаси Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо;
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб;
Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ол Наҳаён;
Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Қутловлар келишда давом этмоқда.