Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФA томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янгидан қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва низомини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.