Ўзбекистон делегацияси сафар доирасида Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Вазир Амит Шах ва бошқа расмийлар бўлиб ўтган мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон ФВВ ва Ҳиндистоннинг тегишли идоралари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этишда яқин алоқаларни йўлга қўйгани урғуланди. Ушбу соҳа мутахассислари истиқболда янги марраларни забт этиш учун кенг имкониятларга эга эканлигига эътибор қаратилди.

Учрашув чоғида ҳинд томони Нагпур шаҳридаги Ёнғин ва хавфсизлик муҳандислиги Миллий академиясида (Натионал Аcадемй оф Фире анд Сафетй Энгинеэринг – НАФС) ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва Ҳиндистон давлат ички ишлар вазири Нитянанд Раи томонидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги Офатларни бошқариш миллий агентлиги ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми имзолади, деб хабар беради “Дунё” АА.