Саудия Арабистонида ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги С гуруҳи 3-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жанубий кореялик ёшларга имкон қолдирмади.

Биринчи бўлимда жамоалар асосан эҳтиёткорлик билан ўйнади. Чунки ҳар иккала жамоа учун ҳам ғалаба керак эди.

Иккинчи бўлим бошида эса Беҳрузжон Каримов чиройли гол билан ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Саидумархон Саиднуруллаев ҳам ажойиб голга муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг нариги ўйинида Эрон сенсацион тарзда Ливанга кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Осиё кубоги, С гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0

Голлар: Каримов 49, Саиднуруллаев 70