Мазкур тадбир бутун дунёдан сайёҳлик соҳасида чуқур билимга эга 70 дан зиёд мутахассисларни ўзида тўплайди.
Ўзбекистондан ушбу саммитда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этади (онлайн форматда). Шунингдек, тадбирда Индонезия вице-президенти, Малдив Ороллари туризм вазири ва Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири қатнашади.
Саммит якунида «Halal in Travel» мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу мукофотлар турли тоифларни қамраб олувчи мусулмонлар ҳаёт тарзидаги саёҳатлар сегментига сезиларли ҳисса қўшган йўналишлар, ташкилотлар, компаниялар ва шахслар кесимида тақдим этилади.