7 октябрда Paris Premiere телеканали орқали машҳур актёрнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги «Mon rêve ouzbek» («Менинг ўзбекча орзум») номли ҳужжатли фильм намойиш этилганди.

Арно Фрилининг сўнги ҳужжатли фильми — «Менинг ўзбекча орзум»да Жерар Депардье сирли Ўзбекистон бўйлаб жуда қизиқарли саёҳатга чиқади. Мақола муаллифи Ўзбекистонни бир неча цивилизациялар кесишмасида жойлашган жуда ҳам бой тарих ва маданият макони сифатида ноёб ҳудуд деб тасвирлаган. Бу ҳақда кўп сонли меъморий ёдгорликлар ва археологик қазилмалар гувоҳлик беришини таъкидлаган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази».

Муаллиф мақолада француз актёрининг «Бу ерда жаҳон цивилизацияси марказларидан бири жойлашган» — деган сўзларини келтирган.