Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳамда Президентимизнинг шу йил 30 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ авиаташувлар борасида гибрид моделга ўтмоқда. Янги моделдаги авиташувлар “Uzbekistan Express” номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади.
Uzbekistan Express илк парвозини шу йилнинг 30 август куни “тўлиқ иқтисодий класс”га (эконом) ўтказилган “Airbus A320” ҳаво кемасида Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади, дейилади авиакомпания ахборот хизмати хабарида.