Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган. Рақамлар бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига (7,9 млрд. дона атиргулга) ошганини кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз энг кўп атиргул экспорт қилган давлатлар орасида Қирғизистон Республикаси (19,5 млн доллар), Россия (135,8 минг доллар), Қозоғистон (120,7 минг доллар), Тожикистон (60,5 минг доллар), Туркия (8,9 минг доллар) етакчилик қилмоқда.
Республикадаги жами атиргул экспортида Андижон (32,3 %) ва Наманган (22,1 %) вилоятлари 55 % улушга эга. 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Андижон вилояти энг кўп яъни, қиймати 6,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган.