Мамлакатимиз умумий рейтингда 176-та давлат қаторидан 94-поғонага кўтарилиб, аниқланган Интернет тезлиги 32,39 Мбит/с.ни ташкил этди.
Бир йил аввал республикамиз жаҳонда 112-ўринни эгаллаган ва Интернет тезлиги эса 19,91 Мбит/с. ни ташкил этганди. Бундан кўриниб турибдики, бир йил ичида аниқланган Интернет тезлиги 10 Мбит/с. дан юқори кўрсатгичларга ўсди ва республикамиз 18-позицияга кўтарилди.

Маълумот учун: Speedtest интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва доимий равишда рейтинг тайёрлайди ҳамда эълон қилади.

Ookla компанияси Интернет тармоқлари, илова ва технологияларини синов ва тестдан ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлиги бўйича тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шу туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.