2021 йил январь ойи маълумотларига кўра, аниқланган Интернет тезлиги (Фихед Броадбанд) бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккитта позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с мо ташкил этди.

Мобил Интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсатқич қайд этилди. 2021 йил январь ойи натижаларига кўра Ўзбекистон яна иккитта поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-посицияни эгалламоқда. Мобил Интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки йил ичида Интернет тезлиги бўйича умумжаҳон рейтингида Ўзбекистон посициялари тобора яҳшиланмоқда. Жумладан, сўнгги икки йил ичида (2019 йил январь ойидан 2021 йил январгача) Ўзбекистонда аниқланган Интернет тезлиги 3 бароварга ўсди — 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача. 2020 йил январь ойида Ўзбекистон аниқланган Интернет тезлиги бўйича 104-поғонани эгаллаган бўлса, 2021 йил январь ойида эса 94-ўрингача кўтарилди,

Маълумот учун:

Спеэдтест Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Ирландиялик Оокла компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Спеэдтест порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.