Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 184 та мамлакат (шундан 178 таси баҳоланган) ичида 58,3 балл билан 108-ўринни эгаллади. Мазкур кўрсаткич билан ўтган йилда қайд этилган 114-ўринга (57,2 балл) нисбатан 6 поғонага юқорилашга эришилди.
Ижобий ўзгаришга индекс таркибидаги “Суд фаолияти самарадорлиги” индикаторида 16,6 баллга, “Давлат харажатлари” индикаторида 5,2 баллга юқорилаш, шунингдек қолган индикаторларда ҳам баҳоланган ижобий ўзгаришлар туртки бўлди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши ўзгариш Тожикистон Республикаси томонидан қайд этилиб, ўтган йилги 155 ўриндан 134-ўринга юқорилади. Аъзо мамлакатлар орасида биргина Белоруссия Республикасининг кўрсаткичларида ўтган йилга нисбатан 7 поғонага пасайиш кузатилди.
