Умаров Мухтор Мансурходжаевич 1981 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий.

2002 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини Маркетинг мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шунингдек, 1999 йилда АҚШнинг «International English Institute»ни инглиз тили фани педагоги мутахассислиги бўйича тугатган.

М.Умаров ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган, бир неча йиллар давомида АҚШ да яшаб, ўз хусусий бизнесига асос солган. 2006-2010 йилларда «Chromos Production» МЧЖ, 2011-2015 йиллларда «Everest Impeks Plyus» маъсулияти чекланган жамияти директори,  2018-2019 йилларда  «Қандолатчиликни ривожлантириш» Ассоциацияси раиси бўлиб ишлаган.

2019 йил 23 мартдан «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси Бошқаруви раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида мулоқот муҳитини шакллантириш, республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, чет давлатлардаги йирик корпорация ва савдо тармоқлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Мамлакатимиз иқтисоди ва бизнес олами учун янгилик бўлган мазкур ассамблея ўзида 12 та маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштиради. 

Унинг ўз олдига қўйган устувор вазифалари давлатимиз иқтисодиётидаги ўзгаришлар, қонунчилик ва давлат дастурларида нодавлат бизнес сектори вакилларининг иштирокини таьминлаш, уларнинг маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятидаги масалаларини юқори давлат ташкилотларига етказишда кўмаклашишдан иборат ҳисобланади. 

Ассамблея қошида халқаро арбитраж суди, медиамарказ, тадбиркорликка тайёрлаш ва малака ошириш бўйича бизнес академия, хорижий бозорларга чиқишга мўлжалланган электрон платформа ҳамда IT бўлимлари ишбилармон доира вакилларига хизмат кўрсатади. 

Ассамблея ўз дастурига кўра, хорижий иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, халқаро кўргазма ва бизнес форумлар ташкил этиш бўйича ҳам фаолият олиб боради. Шу билан бирга, миллий брендлар яратиш, маркетинг, менежмент ва бизнес доира вакиллари учун касб байрамларини ташкиллаштириш устида ишлайди. 

Иқтисодий ташкилот мамлакатга инвестициялар жалб қилиш билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун хориж бозорларини ўрганиб таҳлил қилади. Ва бир вақтнинг ўзида ҳамкор давлатларда ўзбек маҳсулотлари учун шоурумлар ташкил этишни режалаштирган.