Бунда, қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.
Бундан ташқари, ялпи қўшилган қиймат 2021 йилда 7,5 фоизга кўпайиб, 681,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йили иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси бўлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга ўсган.
2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.