Таъкидланишича, ўйиннинг 12 дақиқасида, ҳакам томонидан жамоалардан бирига 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар норозилик билдириб майдонга пластмасса сув идиши ва оёқ остидан кўчириб олинган бетон парчаларини улоқтирган.
Отилган тошлардан бири стадионда фотомухбир сифатида хизмат олиб бораётган 1992 й.т. Ж.С.нинг қорин бўшлиғига жароҳат етгазди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, оммавий тадбир жараёнида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахс аниқланди.
Уларнинг 6 нафарига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 10 нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 3 нафарига жазо сифатида жарима тайинланган.
Қолган 28 нафар фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларнинг ҳар бирига расмий огоҳлантириш берилган.
Қайд этилишича, суриштирув жараёнида фуқаро Ж.С. ўзига нисбатан тан жароҳати етказган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.