Аҳамиятлиси, конференцияда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистон 2027 йил учун мўлжалланган Жаҳон антидопинг кодекси талабларига миллий қонунчилигини тўлиқ мослаштирган дунёдаги биринчи ва ҳозирча ягона давлат сифатида қайд этилди.

Тадбирда WАDА президенти Витольд Банька жорий йилнинг январь ойида юртимизда антидопинг бўйича халқаро тадбирлар юқори савияда ташкил этилгани, Ўзбекистоннинг февраль-март ойларида ўтказилган мувофиқлик (compliance) баҳолашидан муваффақиятли ўтганини қўшимча қилди.

Конференцияда Адҳам Илҳомович Ўзбекистонда антидопинг сиёсатини такомиллаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда спортда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимот қилди.