Шахмат майдони олтмиш тўрт катак,
Донолик, заковат майдонидир бу.
Юртим ғалабангдан қувонар юрак,
Буюк боболарим армонидир бу.

Ўзбек ўғлонлари шиддатга тўла,
Ғалаба руҳида улғаяр ҳар дам.
Ўзбекни кимлигин дунёдан сўра,
Янги зафарлар,қадамлар шаҳдам.

Ақл майдонида мағлуб рақиблар,
Энг баланд чўққида, ўзбек байроғи,
Ўзбекни кучидир, Жавоҳир, Нодирлар,
Янги Ўзбекистоннинг ақл чироғи.

Жамшид Акбаров