Тадбирда ушбу илмий-тадқиқот маркази ҳамда Андонг шаҳри ҳокимлиги томонидан 2021 йил 26 ноябрь - 5 декабрь кунлари ушбу шаҳарда ташкиллаштирилиши режалаштирилган миллий кийимлар халқаро кўргазмасида иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди.

 Мазкур кўргазмада Ипак йўли бўйлаб жойлашган давлатларнинг миллий кийимлари ва бошқа аксессуарлар тақдимоти, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини намойиш этувчи видеороликлар ва фотосуратлар намойиши режалаштирилган.

Кўргазмадан асосий мақсади маҳаллий аҳолига Ипак йўли мамлакатларининг бой маданий мероси ва туристик салоҳиятини намойиш этишдан иборат.

Ташкилотчилар ушбу кўргазманинг Кёнгсанбукдо провинцияси ва Андонг шаҳрининг бевосита раҳнамолиги остида юқори даражада ташкил этилаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон тарафини тадбирда ҳамкор сифатида иштирок этишга таклиф қилди.

Маълумот учун таъкидлаш жоиз, 2019 йилда Андонг шаҳрида доимий ўтказилган “Ниқоблар фестивали”да Ўзбекистоннинг ҳамкор давлат сифатидаги иштироки Жанубий кореяликлар томонидан илиқ кутиб олинган. Мазкур фестивалда республикамизнинг бой сайёҳлик салоҳияти ва маданияти кенг оммага намойиш қилинган эди, деб хабар беради "Дунё" АА.