Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.
Хусусан, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолашни жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиши ва Европа Иттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.