1977 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади. 2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. С.Ҳакимов турли йилларда «Ўзбекистонда социал таъминот» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» ва «Маърифат» газеталарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигида меҳнат қилди.

2016 йилнинг 29 декабридан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Саъдулла Ҳаким оташнафас шеърлари билан ҳам жамоатчиликка яхши таниш эди. Бунёдкор ва меҳнаткаш халқимиз ғалабаси куйланган шеърлари интиқ кутиларди.