Сўнгги йилларда BMB Trade Group компанияси Хитой компаниялари билан кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, ушбу мамлакатга Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мева ва дуккакли маҳсулотлар экспорти ҳамда мамлакатимизга юқори технологиялар асосида яратилган асбоб-ускуналар импорти йўлга қўйилган.
Хитойда BMB Trade Group компанияси ваколатхонасининг иш бошлагани юқорида қайд этилган ва бошқа бир қатор савдо-иқтисодий йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятларни очиб беради.