Дўстона учрашувда Қашқадарёнинг “Барлос” крикет клуби жамоаси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда мамлакатимизда яшаб, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ҳиндистонликлардан иборат “India Club Tashkent” клуби жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз ва шиддатли ўтган ўйинда “Барлос” жамоаси “India Club Tashkent” жамоасига муносиб қаршилик кўрсатиб, икки бўлимдан иборат ўйин якунига кўра, 4 очко фарқи билан (75:71) ғалаба қозонди.
Эътиборли жиҳати “India Club Tashkent” жамоаси ўтган ойнинг 6 май санасидаги ўртоқлик учрашувида Тошкентнинг “Анфа” жамоасига қарши ўйинда ҳам 1 очко фарқ билан мағлубиятга учраган эди.
– Бугун иккита жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик. Ўтган сафарги ўйинда рақиб жамоа мағлубиятга учрагани боис, бизни қайта ўртоқлик ўйинига таклиф этди. Бу галги ўйинда жамоамиз олдинги ўйиндагидан ҳам юқори натижа билан рақибларимизми мағлубиятга учратди. Бу натижадан кўринадики, мамлакатимизда крикет ривожланаётганидан, профессинал даражага кўтарилаётганидан дарак беради, – дейди Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев.