Маданият вазири Озодбек Назарбеков Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси мажлиси доирасида Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари О.Ярилова билан учрашди.

Учрашув давомида, ҳар икки давлат ўртасида йўлга қўйилган маданий алоқаларни янги поғонага олиб чиқиш, соҳада тадбиқ этилган маданий лойиҳалар юзасидан янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилди.

Музокара якунида, 2022 йилда Россия Федерациясида Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш, 2022 йилда бўлиб ўтадиган Санк-Петербург маданият форумида Ўзбекистонни меҳмон давлат сифатида иштирокини таъминлаш, театр соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлари ҳамда маданият йўналишидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўзаро малака оширишини йўлга қўйиш каби келишувларга эришилди.