Онлайн тадбирда ССП мева-сабзавот савдоси секторининг раиси Яҳё Аҳмад ал-Сунний раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Томонлар Марказий Осиё ва Шимолий Африка минтақасидаги мева-сабзавот бозорининг ҳозирги ҳолати, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш чора-тадбирлари, қишлоқ хўжалиги нархлари ва ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашишди. 

 “BMB Export Global” компанияси Мисрга мамлакатда етиштирилмайдиган мева ва сабзавотларни, масалан, гилос, турли хил узум, олхўри, хурмо ва олма каби маҳсулотларни етказиб беришга тайёрлигини билдирди.   Шунингдек, Мисрдан апельсин, мандарин, манго ва бошқа машҳур цитрус меваларни етказиб бериш имконияти мавжудлиги ҳам тасдиқланди. Мисрлик ишбилармонларга музлатилган қуритилган сабзавот ва мевалар, шунингдек, компаниянинг ўзи ишлаб чиқарган бошқа маҳсулотлар намуналари тақдим этилди. 

Мисрлик шериклар болаларнинг таълим муассасаларида соғлом овқатланиш дастури доирасида ҳамкорлик ўрнатишдан жуда манфаатдор эканликларини билдирдилар.

“BMB Export Global” вакиллари Мисрнинг охирги истеъмолчисига юқори сифатли қуритилган мевалар ва янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун қуруқлик транзит йўлаклари ва самолётларидан фойдаланишни таклиф қилишди.  

Музокарада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Мисрга етказиб беришни ташкил этиш ва кейинчалик Араб ва Африка мамлакатларига реэкспорт қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.  

Томонлар икки мамлакат бозорларини фаол равишда ўрганишга ва бир-бирларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномаларни ишлаб чиқиш ва тузишга тижорат таклифларини тақдим этишга келишиб олдилар.