Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги маълумотига кўра, мазкур олимпиадада тўрт нафар иқтидорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси  ҳам иштирок  этади.

28 август – 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон шарафини Андижон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилёрбек Валижонов, Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани Ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилшодбек Хўжаев, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчиси  Асилбек Суннатов ва Тошкент шаҳридаги "Profi School" мактаби 11-синф ўқувчиси Отабек Жўрабеков ҳимоя қилади.